Тошкентда тезлик пасайтирилиши ҳақидаги хабар, кутилганидек, аксарият аҳолининг норозилигига сабаб бўлди. Транспорт вазирлиги вакили Мурод Обидов ҳайдовчиларнинг хавотири нега асоссиз эканини тушунтириб берди. Одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун «тезликни пасайтириш биринчи ва минимал чорадир».
Транспорт вазирлиги жамоат транспортини янги моделга ўтказиш бўйича лойиҳани ишлаб чиқмоқда, бунда шаҳар йўловчи ташувчига хизматлар сифати учун ҳақ тўлайди. У ишга туширилиши билан Навоий кўчасида автобуслар учун йўлаклар жорий қилинади. Мутахассис Мурод Обидов бу нима учун зарурлигини тушунтирди.
Пойтахтда автотураргоҳлар сонини қисқартириш ва жамоат транспорти ривожланиши учун кўпроқ шароит яратиш режалаштирилаяпти, деб маълум қилди Транспорт вазирлиги вакили Мурод Обидов. Унинг сўзларига кўра, Тошкентда автотураргоҳларни кенгайтириш учун ер йўқ, уларда автомобилларни эрталабдан кечгача сақлаб туриш эса ер ресурсларидан фойдаланишнинг энг самарасиз усули ҳисобланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг